locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Металлург ФА U-12 жамоаси “Янгийер Cup” турнири ғолиби!

10-14 декабрь кунлари Сирдарё вилояти Янгийер шаҳрида U-12 жамоалари иштирокида “Янгийер Cup“ турнири бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Металлург ФА U-12 жамоаси “Янгийер Cup” турнири ғолиби!
photo: Metallurg FK

10-14 декабрь кунлари Сирдарё вилояти Янгийер шаҳрида U-12 жамоалари иштирокида “Янгийер Cup“ турнири бўлиб ўтди.

Турнирда 10 та жамоа 3 гуруҳга бўлиниб баҳсларга киришишди. "Металлург" академиясининг U-12 жамоаси ўз гуруҳида 1-турда "Янгийер БФМ" жамоасини 2-0 (голлар: Жасуржон Саидумаров 1та, Бахромжон Азамжонов 1та) ҳисобида мағлуб этдик. 2-турда "Сирдарё ФА" жамоасига 1-2 (гол Жасуржон Саидумаров) ҳисобида ютқаздик.

3-турда "Одил Жуниёр" жамоасини 2-1 ҳисоби (голлар: Жасуржон Саидумаров 2та) билан мағлубиятга учратиб, ўз гуруҳимизда иккинчи ўрин билан ярим финалга чиқдик. Ярим финалда "Янгийер ФМ" жамоасига қарши майдонга чиққан ёш футболчиларимиз ҳисобда ортда борган ҳолда иродали ғалабага эришишди – 1-2. Голларни Жасуржон Саидумаров 1та, Муҳаммаджон Очилов 1та киритишди. Финалда эса Охунжон Хонимқулов мураббийлиги остидаги "Металлург ФА U-12" жамоамиз "Одил Жуниёр" жамоасига қарши майдонга чиқишди.

Учрашув анча қизиқарли кечган бўлса-да, асосий вақтда ҳисоб очилмади. Ўйиндан сўнгги пенальтилар сериясида омад Бекободлик ёшларга кулди – U-12 жамоамиз 3-1 ҳисобида муҳим ғалабага эришди ва “Янгийер Cup” турнири бош совринига эга бўлишди. Ёш чемпионларни ушбу соврин билан муборакбод этамиз, келажакда яхши даражадаги футболчи бўлиб етишишларини тилаймиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг