locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мераб Двалишвили: «Аввал Петр Янни ёқтирмасдим, энди эса унга чин дилдан мухлислик қиламан»

Амалдаги UFC чемпиони собиқ рақиби ҳақида фикр билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мераб Двалишвили: «Аввал Петр Янни ёқтирмасдим, энди эса унга чин дилдан мухлислик қиламан»
ФОТО: Getty Images

34 ёшли, UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги (bantamweight) амалдаги чемпиони — грузиялик Мераб Двалишвили, ўзининг собиқ рақиби, 61 кг вазн тоифасининг собиқ чемпиони Петр Ян ҳақидаги фикри қандай ўзгарганини айтиб ўтди.

«Биринчи жангимизгача у менга бир нечта сабабга кўра ёқмасди. Жумладан, руслар сиёсати туфайли ҳам. Бизнинг менталитет шундай: агар сен кимнидир мағлуб этган бўлсанг ва у қайтиб келиб яхши натижалар кўрсатса, вақт ўтиши билан унга мухлислик қила бошлайсан.

У мен билан жангдан кейин яна уч марта октагонга чиқди, ва мен ҳар сафар унга чин дилдан мухлислик қилдим. Энди эса Петр менга ёқади», — деди Двалишвили.

Маълумот учун, Ян ва Двалишвили ўртасидаги илк жанг 2023 йил 11 март куни UFC Fight Night 221 турнирида бўлиб ўтган. Ўша баҳсда ҳакамлар бир овоздан ғалабани Мерабга берган эди.

Уларнинг реванш жанги эса 6 декабрь куни UFC 323 турнирида ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг