Менежер: Махачев 3-4 ой ичида жангга тайёр бўлади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: gettyimages.com
Россиялик UFC чемпиони Ислам Махачевнинг менежери Али Абдел-Азиз жангчининг 77 кг вазн тоифасидаги ҳолати ва келажакдаги режалари ҳақида баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ушбу вазнда австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши чемпионлик жанги ўтказиши мумкин.
“Ислам ютқазмайди. У охирги йилларда рақибларини бирин-кетин мағлуб этди. У тарихдаги энг буюк жангчилардан бири сифатида қолади. Бу йил у, албатта, октагонга қайтади — мен бунга 100 фоиз ишонаман. Ҳар куни икки марта машғулот ўтказаяпти. Шу боис, яқин 3-4 ой ичида жангга тўлиқ тайёр бўлади”, — деди Абдел-Азиз Submission Radio нашрига берган интервьюсида.
Бакрадзе Иман
Редактор