locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мексикада рестлинг шоуи вақтида 75 ёшли ҳакам ҳалок бўлди

Ҳодиса 7-октябр куни Мексиканинг Идальго штатида ташкил этилган шоу давомида юз берган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мексикада профессионал рестлинг мусобақаси фожиа билан якунланди. “Эль Хихо де Фишман” тахаллуси билан танилган курашчи қўллаган хавфли усулдан сўнг 75 ёшли ҳакам Херардо Херман Пинеда вафот этди. Бу ҳақда El País нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳодиса 7-октябр куни Мексиканинг Идальго штатида ташкил этилган шоу давомида юз берган. Курашчи ҳакамга нисбатан хавфли усул қўллаганидан сўнг Пинеда рингга йиқилиб, ҳаракатсиз қолган. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари унинг вафот этганини тасдиқлаган.

Ҳодисадан сўнг 36 ёшли курашчи эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлганлик гумони билан қўлга олинган. Бироқ 9-октябр куни у марҳумнинг оиласи билан зарарни қоплаш бўйича келишувга эришгач, озодликка чиқарилган. Адвокатининг билдиришича, унга нисбатан жиноий иш юритиш давом эттирилмайди.

Маълумот учун, “Эль Буҳо” тахаллуси билан танилган Херардо Херман Пинеда Мексика рестлингида қарийб 30 йил ҳакамлик қилган. Ушбу фожиа профессионал рестлинг мусобақаларида спортчилар ва ҳакамлар хавфсизлиги масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг