Механик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Механик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.
Боқий Самарқанд шаҳрида механик эшкак эшиш бўйича мамлакат биринчилигида деярли барча ҳудудлардан ташриф буюрган U15, U17, U19, U23 ва ундан катта ёш тоифасидаги 120 нафар эркак ва 80 нафар қиз, жами 200 нафар спортчи 2 ҳамда 6 км масофаларда чемпионлик учун баҳс олиб боришди.
Қувонарлиси, мазкур мусобақа доирасида спортчиларимиз Олимпия дастурига киритилган соҳил бўйи эшкак эшиш бўйича ҳам ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунида механик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ўтказилган эди.
Энди навбат байдарка ва каноэда эшкак эшишнинг марафон масофалари бўйича Ўзбекистон чемпионатига. Бугун Тошкент денгизи бўйида кўплаб байдарка ва каноэчилар узоқ масофалар бўйича ўзаро баҳс олиб боришади.