Матонат, маҳорат ва масъулият: Пара спортчилар билан очиқ мулоқот
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги “Матонат мактаби” томонидан амалга оширилаётган “Матонат мактаби марафони” лойиҳаси доирасида навбатдаги учрашув Пара велосипед спорти бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари билан ўтказилди.
Учрашув давомида “Матонат мактаби” ижрочи директори Дилфуза Каримова Паралимпия спортчиларининг дунёқарашини кенгайтириш, Ватанпарварлик ҳиссини ошириш, халқаро мусобақалар давомида этика ва эстетика қоидалари ҳамда спорт принципларига қатъий амал қилган ҳолда Ўзбекистон номидан муносиб иштирок каби долзарб мавзуга тақдимот қилди. Спортчининг нафақат жисмоний, балки маънавий ва ахлоқий тайёргарлиги ҳам муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот котиби Дилфуза Рўзметова томонидан пара атлетлар учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Унда спортчиларнинг муомала маданияти, ОАВга интервью бериш жараёни, матбуот анжуманларида тўғри ва мазмунли чиқиш қилиш, ижтимоий тармоқларда шахсий брендни шакллантириш ва саҳифаларни профессионал юритиш мавзулари атрофлича ёритилди.
Учрашув қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Пара спортчилар ўзлари учун долзарб бўлган кўплаб масалалар юзасидан муҳим билим ва тавсияларга эга бўлдилар.
Таъкидлаш керакки, “Матонат мактаби марафони” доирасидаги бундай учрашувлар пара атлетларнинг нафақат спортдаги, балки ижтимоий ҳаётдаги муваффақиятларига ҳам мустаҳкам замин яратади.