locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Матбуот байрами нишонланди: МОҚ фахрий меҳмонларни қадрлади

Миллий Олимпия қўмитасида ОАВ ходимлари касб байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz

27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда спорт ва Олимпия ҳаракатини ёритишда фаол бўлган журналист ва ижодкорлар иштирок этди.

Тадбирни МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров очиб берди. У барча ОАВ вакилларини касб байрами билан самимий табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, ижодий муваффақиятлар ва омад тилади.

Тадбир якунида фидойи журналистларга МОҚ номидан эсдалик совғалари топширилди. Меҳмонлар кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдиришди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг