Масвидал кўзга зарба берганларга жазо чораларини кўришни таклиф қилди
Собиқ UFC жангчиси Хорхе Масвидал жанг вақтида рақибнинг кўзига атайлаб бармоқ билан зарба берганлик учун жазоларни кучайтириш зарурлиги ҳақида гапирди.
«Буни японлардагидек қилинг. Дарҳол гонорардан пул чегириб ташлансин ва очко олиб қўйилсин. Ҳаётим давомида жанг вақтида икки марта кўзимга бармоқ билан зарба беришган ва шулардан бири уч ҳафтагача асоратини кўрсатган. Ўша йигит, Колби Ковингтон, сўзнинг том маънода ўз панжаларини кўзимга тиққан эди. Уч ҳафта ўтгач ҳам кўз олдимда доғлар кўриниб турарди, ҳаммаси ёмон эди, кўзим шишиб кетганди. Шифокор кўригига боришга, дори-дормон, антибиотиклар томизишга мажбур бўлдим... жуда расво ҳолат эди.
Дарҳол очко олиб ташлансин ва сариқ карточка берилсин. Шунингдек, гонорардан пул олиб қўйилсин. Бир йўла 20 фоизини ечиб олиш керак. Бу пул жабр кўрган иккинчи жангчига ўтиши лозим. Ҳеч қандай комиссияга эмас, лаънат бўлсин ўша комиссияларга! Мен ўша чиртак комиссиялардан тўйдим. Ҳамма маблағ кўзидан жароҳат олган йигитга берилиши шарт. Шундоқ ҳам бизни ҳар қадамда тўнашаётганлар, эй эркаклар. Сизга айтаяпман, шундай қилинса, бошқа ҳеч ким кўзга бармоқ тиқмайди. Ҳаммаси мана шундай бўлиши керак — одамларнинг кўзига бармоқ тиқишни бас қилишсин», — дея Масвидалнинг сўзларини келтиради Cageside нашри.