locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маржона Пардабоева: «Навбатдаги мақсадимиз 2026-йилги ёзги Пара Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш»

Ўзбек велоспортчилари Бельгиянинг Ронсе шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маржона Пардабоева: «Навбатдаги мақсадимиз 2026-йилги ёзги Пара Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш»
photo: Para olimpiya

Ўзбекистон пара велоспорт миллий жамоаси яқиндагина Бельгиянинг Ронсе шаҳрида ўтказилган Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Осиё жамоалари орасидаги энг яхши натижани қайд этди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси ахборот хизмати совриндорлар қаторида жой олган Маржона Пардабоеванинг мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

«Мусобақа кутилганидек ўтди. Юртбошимиз томонидан берилаётган эътибор, бизга яратиб берилган шарт-шароитлар, мураббийларимизнинг ҳаракатлари, умуман олганда барчаси ўз натижасини берди.

Навбатдаги мақсадимиз 2026-йилги ёзги Пара Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш. Ундан кейин эса тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси Лос-Анжелес 2028 ёзги Паралимпия ўйинлари бизни кутмоқда»,– деди Пардабоева.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг