locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маржона Пардабоева — энди икки карра Жаҳон чемпиони! Покиза Ахмадбекова ҳам ўзининг иккинчи медалини қўлга киритди

Ҳантсвиллда (АҚШ) давом этаётган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатида яна бир кун ортда қолди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маржона Пардабоева — энди икки карра Жаҳон чемпиони! Покиза Ахмадбекова ҳам ўзининг иккинчи медалини қўлга киритди
photo: paralympic

Маржона Пардабоева — энди икки карра Жаҳон чемпиони! Покиза Ахмадбекова ҳам ўзининг иккинчи медалини қўлга киритди

Ҳантсвиллда (АҚШ) давом этаётган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Жаҳон чемпионатида яна бир кун ортда қолди.

Мусобақа дастурига кўра, кеча гуруҳ пойгаларига старт берилди. Эътиборлиси, аёллар ўртасидаги Т1 класси беллашувларида ҳамюртимиз Маржона Пардабоева олтин медалга сазовор бўлди. 27.6 км масофага кечган пойгада Маржона барча рақибларини ортда қолдириб, икки карра Жаҳон чемпионига айланди.

1-ўрин. Маржона Пардабоева (Ўзбекистон)
2-ўрин. Қуан Шиқи (Хитой)
3-ўрин. Павлина Вейводова (Чехия).

Шунингдек, Ҳ1 тоифасида 13.8 км масофада ўтказилган баҳсларда Покиза Аҳмадбекова шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

1-ўрин. Мануела вос ван ден Боухюйсен (Испания)
2-ўрин. Покиза Аҳмадбекова (Ўзбекистон).

Таъкидлаш лозим, аввалроқ, ҳар икки спортчимиз мусобақанинг вақт учун ўтказилган пойгаларида олтин медалларга эга чиқишганди. Жаҳон чемпионати бугун ўз ниҳоясига етади. Беллашувларнинг сўнгги кунида Бунёд Ҳайтмуҳаммедовга мухлислик қиламиз!

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг