Маржона Нуруллаева София European Open 2026 совриндори
У саралаш беллашувларида Хорватия ва Болгария дзюдочиларини мағлубиятга учратди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича 2026 йилги мавсумнинг илк IJF мусобақаси - Sofia European Open бўлиб ўтмоқда.
Унда дунёнинг 5 қитъаси 39 давлатидаги жами 385 (237 эркак, 148 аёл) нафар дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар йўлида баҳсларга киришди.
Қувонарлиси, мусобақанинг илк куни терма жамоамизнинг -63 кг вазн тоифасидаги аъзоси Маржона Нуруллаева бронза медалини қўлга киритди. У саралаш беллашувларида Хорватия ва Болгария дзюдочиларини мағлубиятга учратди. Муросасиз кечган ярим финал баҳсида япониялик Хонока Кимурага имкониятни бой берган Нуруллаева бронза медали учун кечган беллашувда франциялик Клара Венцлердан устун келди.