Марказий Осиё талабалар спорти федерацияси ташкил этилди
Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида Марказий Осиё талабалар спорти федерациясининг Таъсис конференцияси ўтказилди. Тадбир Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) тасдиғи ва раҳнамолигида бўлиб ўтди.
Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Мўғулистондан делегациялар қатнашиб, минтақада талабалар спортин ривожлантиришга қаратилган янги
тузилма — Марказий Осиё талабалар спорти федерациясини ташкил этиш бўйича якдил қарор қабул қилинди.
Шунингдек, FISU президенти Леонц Эдер раҳнамолигида Ўзбекистон талабалар спорти ассотсиацияси раиси ўринбосари Эркин Қодиров янги ташкил этилган Федерациянинг Бош котиби этиб тайинланди.
Мазкур қарор Ўзбекистоннинг минтақавий спорт соҳасидаги фаоллиги ва ташаббускорлигини тасдиқлаб, талабалар спорти бўйича ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб беради.