Марказий Осиё минтақавий антидопинг агентлиги (RADOCA)нинг ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Марказий Осиё минтақавий антидопинг агентлиги (RADOCA)нинг навбатдаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда иштирокчи давлатлар вакиллари минтақада допингга қарши кураш соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва келгуси устувор вазифалар юзасидан маълумот беришди.
Тадбирда WADA Кодекси талабларига риоя этиш, халқаро стандартлар асосида фаолият юритиш, спортчилар саломатлигини асраш ва адолатли рақобатни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, лабораториялар билан ишлаш ва профилактик тадбирларни кенгайтириш йўналишлари муҳокама қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари RADOCAнинг минтақадаги роли ва аҳамиятини юқори баҳолаб, допингга қарши курашда тизимли ёндашувни кучайтириш, тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлашди.