locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мариус Визер Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти лавозимига олтинчи марта қайта сайланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Marius Vizer oltinchi muddatga IJF prezidenti etib saylandi
PHOTO: Telegram

Венгриянинг Будапешт шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Ушбу муҳим тадбирда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти Азизжон Камилов ҳам иштирок этди.

Қитъа дзюдо иттифоқлари, миллий федерациялар раҳбар ҳамда делегатлари қатнашган катта дзюдо форуми доирасида IJF Ижроия қўмитасининг йиғилиши ҳам ўтказилди. Унда Marius Vizer навбатдаги 4 йиллик муддатга IJF президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси жаноб Marius Vizerni oltinchi muddatga prezident этиб сайлангани билан муборакбод этади. Айтиш жоиз, Vizer бошчилигидаги дзюдо олимпиада спорт турлари орасида ўз мавқеини йилдан-йилга мустаҳкамлаб бормоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг