locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мариус Визер ИЖФ Президенти этиб қайта сайланди

Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Мариус Визер ИЖФ Президенти этиб қайта сайланди
ФОТО: Olympic.uz

Эртага Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақадан аввал Халқаро дзюдо федерациясининг (ИЖФ) Конгресси ўтказилиб, ташкилот раҳбарияти ва унинг таркибий қисмлари қайта шакллантириб олинди. Конгресс давомида қабул қилинган қарорлар ва мусобақа арафасидаги эътиборли воқеликлар:

– Мариус Визер олтинчи муддатга ИЖФ Президенти этиб сайланди;

– Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ва Атланта-1996 ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби Армен Багдасаров ИЖФ Ижроия қўмитаси таркибидан жой олишди. Шунингдек, А.Камилов ИЖФнинг таълим бўйича директори этиб тайинланди;

– Ўзбекистон ва Корея Республикаси дзюдо федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди;

– Бугун жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Эртадан эркаклар -60, аёллар -48 кг вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб боришади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг