Марҳамат туманида «Беш ташаббус паралимпиадаси» мусобақалари ўтказилди
18 ёш ва ундан катта бўлган ногиронлиги бор фуқаролар спортнинг 13 тури бўйича беллашдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: ParalympicUz
Марҳамат туманида “Беш ташаббус паралимпиадаси” доирасида адаптив спорт турлари бўйича туман босқичи мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Ильёсбек Умрзоқов, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари, туман спорт мактаби ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, иштирокчиларга омад тиладилар.
Мусобақада 18 ёш ва ундан катта бўлган ногиронлиги бор фуқаролар спортнинг 13 тури бўйича беллашдилар. Ушбу тадбирда иштирокчилар ўзларининг куч-ғайрати, иродаси ва спортга бўлган қизиқишини намоён этдилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист