locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда

Унда дунёнинг 40 мамлакатидан 1450 нафардан зиёд атлет маҳоратини кўрсатмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Самарқанд халқаро туризм марказида триатлон бўйича “Чалленге Самарканд-2026” халқаро спорт фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 40 мамлакатидан 1450 нафардан зиёд атлет маҳоратини кўрсатмоқда.

Кеча бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги баҳслар 750 метр сузиш, 19 километр велопойга ва 5 километр югуриш босқичларидан иборат бўлиб, унда профессионал спортчилар билан бирга ҳаваскорлар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Беллашувлар бугун профессионал спортчиларнинг 1,9 километр сузиш, 88 километр велопойга ҳамда 21,5 километр югуриш босқичи билан якунланади. Ҳаваскор триатлончилар эса 750 метр сузиш, 19 километр велопойга ва 5 километр югуриш босқичларини босиб ўтишади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг