Манба: Достон Бозоров UFC’да фаолиятини давом эттиради
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: olamsport.uz Достон Бозоров
Ўзбекистонлик машҳур ММА менежери Парвиз Абдумавлонов Fightback лойиҳаси орқали енгил вазн тоифасида Octagon лигаси чемпиони Достон Бозоровнинг келажак режалари ҳақида маълумот берди.
— Достон Бозоровнинг UFC сафига қўшилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди…
“Ҳа, бу ҳақиқат. Менимча, бу унинг Octagon лигасидаги охирги жанг бўлади. Агар ғалаба қозонса, камарни бўш қолдириб, лигани тарк этишни мақсад қилган. Иншооллоҳ, у Octagon’дан UFC’га ўтадиган биринчи ўзбекистонлик спортчига айланади”, — деди Абдумавлонов.
Эслатиб ўтамиз, Достон Бозоров 11 май куни Тошкентда тожикистонлик Фазлиддин Мадраҳимовга қарши октагонга чиқади.
Бакрадзе Иман
Редактор