locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маҳмуд Муродов бугунги жангидан сўнг нималар деди?

Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Маҳмуд Муродов бугунги жангидан сўнг нималар деди?
ФОТО: Oktagon MMA

Ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Маҳмуд Муродов бугун Oktagon 72 турнирида жанг қилиб, ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз мусобақа доирасида чехиялик Патрик Кинсллга қарши октагонга кўтарилди. Жанг тўлиқ давом этди ва якунда Муродов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, Oktagon Interim камарини қўлга киритди.

Жангдан сўнг Муродов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳаммага салом. Бир гап айтмоқчиман. Аллоҳга шукр, барчага раҳмат. Бу камарни биргаликда қўлга киритдик. Худо хоҳласа, ишлашда давом этамиз ва бундан кейин каттароқ лигаларнинг камарларини қўлга киритамиз.

Барчага раҳмат. Камар уйда. Жароҳатлар йўқ. Ўзимни яхши ҳис қиляпман”, – дейди Муродов ўз Instagram саҳифасида.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг