locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Максам-Чирчиқ» 2-августдан машғулотларни бошлайди

Ҳозирча футболчилардан ҳеч бири клубни тарк этиш истагини билдирмаган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Максам-Чирчиқ» 2-августдан машғулотларни бошлайди
Фото: Ўзбекистон футзали

Тошкент вилоятининг “Максам-Чирчиқ” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни 2-август санасидан бошлайди. Машғулотлар “Кимёгар” спорт мажмуасида олиб борилиши режалаштирилган.

Клуб маъмуриятининг маълум қилишича, жамоа ўтган мавсумдаги таркибини тўлиқ сақлаб қолган. Ҳозирча футболчилардан ҳеч бири клубни тарк этиш истагини билдирмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Футзал федерацияси Ижроия қўмитаси тавсияларига мувофиқ, клубда қўшимча штатлар очилиши режалаштирилган. Жумладан, муассисдан алоҳида фаолият юритувчи матбуот хизмати ҳамда тиббиёт бўлими ташкил этилиши кўзда тутилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг