locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Макларен»нинг икки пойгачиси дисквалификация қилинди: Норрис ва Пиастри Лас-Вегас Гран-присидан чиқариб юборилди

Бунга болидлардаги махсус сирпаниш планкаларининг юпқалашиб кетиши сабаб бўлган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Макларен»нинг икки пойгачиси дисквалификация қилинди: Норрис ва Пиастри Лас-Вегас Гран-присидан чиқариб юборилди
ФОТО: Getty Images

26 ёшли британиялик Формула-1 пойгачиси Ландо Норрис ва унинг 24 ёшли австралиялик жамоадоши Оскар Пиастри «Макларен» сафида Лас-Вегас Гран-присидан кейин дисквалификация қилинди.

Бунга сабаб — Халқаро автомо­бил федерацияси (FIA) ва стюардлар томонидан ўтказилган текширувларда болидларнинг пастки қисмидаги махсус сирпаниш план­каларининг рухсат этилган меъёрдан кўпроқ ейилганлиги аниқланди.

Британия жамоаси учун муаммо пойга якунлангач маълум бўлди. FIA техник делегати Жо Бауэр хулосасига кўра, болид пастида жойлашган план­калар рухсат этилган 9 мм ўлчамдан юпқалашиб кетган — бу регламентни бевосита бузиш ҳисобланади.

Икки нафар «Макларен» пойгачисининг дисквалификациясидан сўнг умумий таснифдаги ҳолат:

1. Ландо Норрис («Макларен») — 390 очко

2. Оскар Пиастри («Макларен») — 366

3. Макс Ферстаппен («Red Bull») — 366

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг