locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МакГрегор: «Флойдни ММАда 10 сония ичида мағлуб этаман»

Конор Мейвезерни жангга чорлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

37 ёшли ирландиялик UFC юлдузи Конор МакГрегор яна шов-шувли баёнот берди. У 48 ёшли машҳур боксчи Флойд Мейвезер билан ММА қоидалари бўйича реванш жанг ўтказишга тайёр эканини айтди.

МакГрегорнинг сўзларига кўра, жанг Оқ уйда ўтказилиши режалаштирилаётган UFC турнири доирасида бўлиши мумкин.

«Мейвезер, қачон ММА бўйича ваъда қилинган жангга тайёр бўлсанг, мен шу ердаман. Эшитишимча, ёзда Оқ уйда қизиқарли турнир бўлади. Майкл, ҳазиллашяпман! Лекин хоҳласам, иккалангиз билан ҳам бир кечада жанг қиламан. Флойдни эса ММАда 10 сонияда енгилгина ютаман», — деб ёзди МакГрегор Х (Twitter) саҳифасида.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг