«Махсус Олимпиада» доирасида футбол ва стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
Беллашувларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган спортчи ўғил ва қизлар иштирок этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Куни кеча Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Махсус Олимпиада” доирасида қизлар ўртасида футбол, шунингдек, ўғил болалар ва қизлар ўртасида стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.
Беллашувларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган спортчи ўғил ва қизлар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, кубок ва медаллар билан тақдирланишди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист