locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари ўртасидаги Беш ташаббус Паралимпиадаси якунланди

Якунда Бухоро вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида энг яхши натижани қайд этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Махсус мактаб-интернатлар ўқувчилари ўртасидаги Беш ташаббус Паралимпиадаси якунланди
Photo: Para Olimpiyada

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасидаги "Беш ташаббус паралимпиадаси" спорт мусобақаларининг иккинчи мавсуми Республика финал босқичи ниҳоясига етди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жами 400 нафарга яқин ўқувчи ёшлар пара стол тенниси, пара енгил атлетика, пара бадминтон, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича ўзаро баҳс олиб боришди. Якунда Бухоро вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида энг яхши натижани қайд этишди.

Олтин. Бухоро вилояти
Кумуш. Тошкент вилояти
Бронза. Андижон вилояти.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳам иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медаль, кубок, махсус диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг