Махараштра соҳил Кураши чемпионати ғолиблари аниқланди
Мусобақа барча вазн тоифаларида ўтказилиб, унда болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида, ўғил болалар ва қизлар баҳс олиб боришди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
Махараштра соҳил Кураши чемпионати ғолиблари аниқланди
Ҳиндистоннинг Махараштра штатида Курашни янада оммалаштириш ва ёшлар ўртасида ривожлантириш мақсадида “Maharashtra State Beach Kurash Championship 2025–2026” мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур чемпионат Махараштра штати, Сангли туманида ташкил этилди ҳамда унда штат ҳудудларидан ташриф буюрган 450 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Мусобақа барча вазн тоифаларида ўтказилиб, унда болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида, ўғил болалар ва қизлар баҳс олиб боришди.
Қайд этиш жоизки, мазкур чемпионат 2018 йилдан буён анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинмоқда бўлиб, Кураш спорт турининг соҳил йўналишини Махараштра ҳудудида янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор