locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Махачевнинг мураббийи шогирди учун энг хавфли рақиб кимлигини айтди

Ислом сўнгги жангда Делла Маддаленани очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Махачевнинг мураббийи шогирди учун энг хавфли рақиб кимлигини айтди
ФОТО: Getty Images

UFC’нинг яримўрта вазн (77 кг гача) тоифасида амалдаги чемпион Ислом Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес нигериялик собиқ чемпион Камару Усманни россиялик жангчи учун энг хавфли рақиб сифатида кўрмоқда.

«Кейинги жанг қачон бўлишини ёки у Камару билан ўтадими — билмайман. Аммо агар рақиб Усман бўлса, шуни айтишим мумкинки, у кучли курашчи, яхши зарба техникасига эга ва тажрибали.

У жуда хавфли. Менимча, услуб нуқтаи назаридан у Ислом учун потенциал энг оғир рақиб», — деди Мендес.

Аввалроқ UFC афсонаси Жорж Сен-Пьер ҳам Махачевнинг Делла Маддалена билан жангдаги чиқишини юқори баҳолаганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг