Махачев Волкановски — Лопес реваншига кинойали муносабат билдирди
Ушбу жанг 31 январь куни UFC 325 турнири доирасида ташкил этилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
UFC чемпиони, россиялик Ислом Махачев ярим енгил вазнда (65 кг гача) бўлиб ўтадиган титул реваншига ҳазил билан муносабат билдирди.
Ушбу жанг 31 январда UFC 325 турнирида Сиднейда (Австралия) бўлиб ўтади ва унда австралиялик Алекс Волкановски ҳамда бразилиялик Диего Лопес тўқнашади.
Эслатиб ўтамиз, Лопес рейтингда 2-ўринда туради, биринчи рақам эса россиялик Мовсар Евлоев.
«Шокнинг ўзи ҳам шокда», — деб ёзди Махачев ижтимоий тармоқларда.
Маълумот учун, Волкановски ва Лопес аввал ҳам ўзаро тўқнаш келган ва унда Алекс ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган.
Насрулло Каримов
Журналист