Махачев уч ойлик танаффусдан сўнг ватанига қайтаётганини маълум қилди
34 ёшли, UFCнинг ярим оғир вазн тоифасидаги (77,1 кг гача) амалдаги чемпиони, россиялик Ислом Махачев уч ой танаффусдан сўнг уйга қайтаётганини маълум қилди.
«Узоқ бўлдим, уч ой уйда бўлмадим. Эртага ниҳоят уйга қайтаман, ҳаммани кўраман. Аниқ бир муддат уйда бўламан», — деди Ислом Махачев.
Аввалроқ Ислом UFC 322 турнирига тайёргарлик кўрган эди. Ушбу мусобақа ўтган ҳафта, 16 ноябрга ўтар кечаси бўлиб ўтди. Унда Махачев яримоғир вазн (77 кг) чемпионлик камарини австралиялик Жек Делла Мадделенага қарши ҳимоя қилди. Жангда Махачев бир овоздан (50–45, 50–45, 50–45) ғалаба қозонди.
Кеча, 22 ноябрь куни россиялик жангчи Доха (Қатар)да бўлиб ўтган UFC Fight Night 265 турнирида ўз ватандошларини — Тагир Уланбеков ва Сайгид Изагахмаевни — қўллаб-қувватлаш учун келди. Афсуски, иккила спортчи ҳам мағлубиятга учради.