Махачев: «Эҳтимол, ўша мағлубиятсиз UFC чемпиони бўла олмасдим»
Икки вазн тоифасида UFC чемпиони, россиялик Ислом Махачев фаолиятидаги ягона мағлубияти ҳақида тўхталиб ўтди. Спортчи ушбу мағлубиятни 2015 йилнинг октябрь ойида, UFC 192 турнири доирасида бразилиялик Адриано Мартинсга қарши жангда қабул қилиб олган эди.
«Ўша жанг учун менда аниқ режа йўқ эди, шунчаки қафасга уни тор-мор этиш истаги билан чиққанман. Аммо MMAда битта зарба ҳаммасини ҳал қилиб қўйиши мумкин. Ўша мағлубиятдан сўнг мен бутунлай бошқа жангчига айландим, анча ақлли ҳаракат қила бошладим. Эҳтимол, ўша мағлубият бўлмаганида, мен UFC чемпионига айланмаган бўлардим», — деди Махачев Arena Fight TV YouTube-каналига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Ислом Махачев 34 ёшда. Россиялик спортчи UFCдаги дебютини 2015 йилда амалга оширган. У 2022 йилда энг енгил вазн тоифасида (70 кг гача) ташкилот чемпионига айланди ва шундан сўнг ўз унвонини тўрт марта муваффақиятли ҳимоя қилди. 2025 йилда эса яримўрта вазн тоифасида ҳам чемпионлик камарини қўлга киритди.