locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Магнус Карлсенни мағлуб этган ўзбекистонлик шахматчилар сони яна бир нафарга кўпайди!

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Магнус Карлсенни мағлуб этган ўзбекистонлик шахматчилар сони яна бир нафарга кўпайди!
Расм: gettyimages.com

Ҳар ҳафтанинг жума куни ўтказиладиган анъанавий Freestyle Friday онлайн турнирида кеча бир қатор ҳамюртимиз ҳам иштирок этди. 18 ёшли гроссмейстеримиз Исломбек Синдаров ушбу мусобақада жаҳоннинг энг кучли шахматчиси, норвегиялик Магнус Карлсенни мағлуб этди. Қора доналарда ўйнаганига қарамай, Исломбек жуда таъсирли ва стратегияга бой ўйин кўрсатди. Шу билан у Карлсенни мағлуб этган ўзбекистонлик шахматчилар рўйхатига қўшилди. Қизиғи, Исломбек — Карлсенни аввалроқ ютган Жавоҳир Синдаровнинг укаси ҳисобланади. Энди Карлсен ака-укалардан кетма-кет мағлубият қабул қилганини унутмаса керак.

Турнир натижаларига кўра:
• Магнус Карлсен 11 партиядан 5,5 очко тўплаб, 56-ўринни эгаллади;
• Исломбек Синдаров 6,5 очко билан 28-поғонадан жой олди;
• Жавоҳир Бозоров ва Саидакбар Сайдалиев 7 очкодан жамғариб, мос равишда 23 ва 25-ўринларни эгаллашди.

Турнир ғолиби — россиялик гроссмейстер Денис Лазавик, у 11 партияда 9 очко тўплаб, чемпионликни қўлга киритди ва 1000 долларлик пул мукофотига эга чиқди. Шунингдек, 9 очко жамғарган Эйтан Розен ва Марко Материа қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликни якунлаб беришди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг