Магнус Карлсен яна Праггнанандхага мағлуб бўлди
Norway Chess 2026 турнирининг энг шов-шувли натижаларидан бири қайд этилди. Турнир ғолиблиги учун курашаётган Магнус Карлсен вақт танқислигида қўпол хатога йўл қўйиб, ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандхага имкониятни бой берди.
Партия дуранг томон кетаётгандек кўринган бир пайтда Карлсен шоҳни нотўғри жойга қўйди. Праггнанандха эса вазиятни аниқ ҳисоблаб, мажбурий мат комбинациясини топди. Натижада жаҳоннинг 1-рақамли гроссмейстери таслим бўлишга мажбур бўлди ва турнир яхунига икки тур қолганида биринчи ўрин учун курашдан чиқиб кетди.
Бу Праггнанандханинг Карлсен устидан Norway Chess 2026 доирасидаги иккинчи классик ғалабаси эди. Партиядан кейин Праггнанандхаа рақибининг хатосидан ҳайратда эканини яширмади:
"Магнус шундай ўйинчи-ки, уни ҳатто тунди уйғотиб буллет ўйнатганингизда ҳам шоҳни тўғри катака қўяди. Унинг бундай ғалати тарзда адашиши ҳайратланарли бўлди. Балки бу асабийлашиш ёки кучли босим асоратидир."
Машҳур гроссмейстер ва стример Хикару Накамура эса Карлсеннинг ушбу муваффақиятсизлигига қуйидагича баҳо берди:
"Карлсен битта турнирда 4 марта мағлуб бўлганини охирги 15 йилда ҳеч ким кўрмаган эди! Бу барчамиз учун шок ҳолат бўлди."
Ушбу ғалабадан сўнг Прагг биринчи ўрин учун курашга қўшилди. Турнир пешқадами бўлиб турган америкалик Уэсли Со эса Винсент Каймерни армегеддонда мағлуб этиб, пешқадамликни сақлаб қолди.