locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Магнус Карлсен рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ушбу нуфузли турнирда Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Магнус Карлсен рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади
ФОТО: Getty Images

Шахмат бўйича 16-жаҳон чемпиони, норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен 2025 йилги рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатларида иштирок этади. Бу ҳақда FIDE маълум қилди.

Магнус Карлсендан ташқари мусобақаларда Нодирбек Абдусатторов, Василий Иванчук, Аржун Эригаиси, Шахрияр Мамедяров, Уэсли Со, Ян Непомнящий, Андрей Есипенко, Даниил Дубов, Володар Мурзин, Фабиано Каруана, Винсент Кеймер, Аниш Гири, Гукеш Доммараж ва бошқа энг кучли шахматчилар қатнашади.

FIDEнинг рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати 25–30 декабрь кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилади. Мукофот жамғармаси 1 миллион евро дан ортиқ бўлиб, у очиқ турнир ва аёллар мусобақаси ўртасида тақсимланади.

Чемпионат Дохада сўнгги бор 2016 йилда ўтказилган эди — ўша йили Василий Иванчук рапидда, Сергей Карякин эса блицда жаҳон чемпиони бўлган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг