locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мадина Мухторова ўзи ўрнатган Жаҳон рекордини янгилади

Мадина Нотвилдаги мусобақада 25.58 метр масофага диск улоқтириб, Жаҳон рекордини янгилашнинг уддасидан чиққан эди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мадина Мухторова ўзи ўрнатган Жаҳон рекордини янгилади
Photo: Para Olimpiyada

Бугун Чехиянинг Оломоуц шаҳрида пара енгил атлетика бўйича аёллар халқаро Гран-приси беллашувлари бошланди.

Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Мадина Мухторова F40 тоифасидаги диск улоқтириш дастури баҳсларида иштирок этди. Қувонарлиси, ёш спортчимиз катталар ўртасидаги беллашувлар давомида 25.71 метр натижа қайд этди ва май ойида бўлиб ўтган Нотвил Гран-присида ўзи ўрнатган Жаҳон рекордини янгилади! Шу билан бирга Мухторова Оломоуц Гран-присининг олтин медалига эга чиқди.

Мадина Нотвилдаги мусобақада 25.58 метр масофага диск улоқтириб, Жаҳон рекордини янгилашнинг уддасидан чиққан эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг