Мадина Мухторова диск улоқтириш дастури баҳсларида Жаҳон рекордини янгилади
Мадина Нотвилл Гран-присини 2 та олтин медаль билан ниҳоясига етказди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: UzA
Хабарингиз бор, шу кунларда Нотвилл шаҳри (Швейцария) пара енгил атлетика бўйича халқаро Гран-при турнирига мезбонлик қилмоқда.
Эътиборлиси, беллашувлар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Мадина Мухторова F40 синфидаги диск улоқтириш дастури баҳсларида тарихий натижа муаллифига айланди. Ҳамюртимиз мусобақада 25.58 м натижа қайд этиб, рақибларини ортда қолдирган ҳолда Жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди!
Бунга қадар F40 синфидаги диск улоқтириш баҳсларида энг яхши натижа полшалик Рената Сливинскага тегишли эди (25.19 м).
Шу тариқа, ёш ва истиқболли Мадина Нотвилл Гран-присини 2 та олтин медаль билан ниҳоясига етказди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист