locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Люис Хэмилтон ўз карточкасининг 1 миллион долларга сотилиши ҳақида фикр билдирди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Люис Хэмилтон ўз карточкасининг 1 миллион долларга сотилиши ҳақида фикр билдирди
Расм: gettyimages.com Люис Хэмилтон

«Феррари» жамоаси ва Формула-1нинг етти карра чемпиони Люис Хэмилтон ўзи тасвирланган коллекцион карточкаларга бўлган қизиқиш ҳақида изоҳ берди. 2023 йил декабрида унинг имзоси туширилган 2020 Topps Chrome F1 туркумидаги Superfractor карточкаси 1 миллион доллардан ортиқ нархда сотилган эди.

The Athletic журналига берган интервюсида Хэмилтон бу воқеадан ҳайратга тушганини айтиб ўтди: «Формула-1 тарихида карточкаси миллион долларга сотилган илк пилот бўлиш қандай экан? Бу жуда ҳам ақлбоварсиз. Бундай нарса содир бўлиши мумкинлигини ҳеч қачон ўйламаганман. Эндиликда бундай маҳсулотлар нархи янада ошиб бориши мумкин, деб тахмин қиляпман».

Ҳозирда Хэмилтон 2025 йилги пилотлар умумий ҳисобида 31 очко билан еттинчи ўринда бормоқда. Жадвалда эса «МакЛарен» пилоти Оскар Пиастри 99 очко билан етакчилик қилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг