locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Льюис Ҳэмилтон ЖЧ-2026да кимни қўллаб-қувватлашини айтди

Унда Бразилия фуқаролиги ҳам бор.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Льюис Ҳэмилтон ЖЧ-2026да кимни қўллаб-қувватлашини айтди
ФОТО: Getty images

«Феррари» пойгачиси британиялик Льюис Ҳэмилтон футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қилишини айтди.

«Англияда улғайганимда Бразилиянинг ўйинини томоша қилишни жуда яхши кўрардим. Ростини айтсам, Бразилия ҳар доим менинг севимли жамоам бўлган.

Улар жуда зўр эди. Мен учун Бразилия Англия билан бир қаторда туради. Мен шунчаки уларнинг қаердан келиб чиққанини қадрлайман: кўплаб футболчилар яланғояқ ўйнаган кўчалардан чиққан. Бразилия маданиятида ҳақиқатан ҳам ўзгача нарса бор», — дея Ҳэмилтоннинг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN нашри.

2022 йил ноябр ойида Ҳэмилтон мамлакат билан чуқур алоқаси, Айртон Сеннага бўлган ҳайрати ҳамда хилма-хиллик ва инсон ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилгани эътирофи сифатида Бразилиянинг фахрий фуқароси бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг