locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Льюис Ҳэмилтон Формула-1 тарихида кетма-кет 20 мавсум давомида пойгада етакчилик қилган илк пойгачи бўлди

41 ёшли спортчи етти карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Формула-1 бўйича етти карра жаҳон чемпиони, 41 ёшли британиялик пойгачи Льюис Ҳэмилтон 2026 йилги мавсумнинг дебют босқичи ҳисобланган Австралия Гран-присида мисли кўрилмаган натижани расмийлаштирди.

«Феррари» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ҳэмилтон «Қироллик пойгалари» тарихида кетма-кет 20 мавсум давомида Гран-приларда пешқадамлик қилишга муваффақ бўлган илк учувчига айланди.

Мавсумнинг илк старти якунларига кўра, британиялик тажрибали пойгачи маррага тўртинчи бўлиб етиб келди. У учинчи ўринни эгаллаган жамоадоши Шарль Леклерга имкониятни бой берди.

Австралия Гран-присининг ғолиби Ҳэмилтоннинг ватандоши ва унинг «Мерседес»даги собиқ жамоадоши Жорж Расселл бўлди. Иккинчи поғонани эса немис жамоасининг италиялик ёш учувчиси Андреа Кими Антонелли эгаллади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг