locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лозаннада тарихий «Гранд Слам»: Азизжон Камилов ХОҚ фахрий президенти Томас Бах билан учрашди

Жаҳон олимпия пойтахти — Швейцариянинг Лозанна шаҳри дзюдо бўйича нуфузли "Гранд Слам" туркумига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лозаннада тарихий «Гранд Слам»: Азизжон Камилов ХОҚ фахрий президенти Томас Бах билан учрашди
photo: Judo Uzbekistan

Лозаннада тарихий «Гранд Слам»: Азизжон Камилов ХОҚ фахрий президенти Томас Бах билан учрашди

Жаҳон олимпия пойтахти — Швейцариянинг Лозанна шаҳри дзюдо бўйича нуфузли "Гранд Слам" туркумига кирувчи турнирга мезбонлик қилмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақа рекорд даражадаги иштирокчиларни жамлади: "Ваудоисе" аренасида 77 мамлакатдан келган спортчилар медаллар учун кураш олиб бормоқда. Тадбирнинг кўлами ва ўзига хос формати жаҳон спорт ҳамжамияти етакчиларининг мисли кўрилмаган эътиборини тортди.

Ушбу спорт форумида республикамиз расмий делегациясига Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) Ижроия қўмитаси аъзоси, Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти Азизжон Камилов бошчилик қилмоқда.

Мусобақа дастури доирасида Азизжон Камиловнинг Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) фахрий президенти Томас Бах билан муҳим икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Конструктив мулоқот давомида томонлар жаҳон дзюдосини ривожлантиришнинг глобал йўналишлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро олимпия институтлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Томас Бах мамлакатимизга бўлган юксак ҳурматини изҳор этиб, Ўзбекистонга нисбатан илиқ муносабатда эканлиги ва республикамизга яна ташриф буюриш истагини алоҳида таъкидлади. ХОҚ фахрий президенти мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга жуда юқори баҳо берди. У бундай натижаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг спорт соҳасига қаратаётган эътибори ва кўрсатаётган улкан кўмаги туфайли эришилганини алоҳида қайд этди. Айнан шу узоқ муддатли давлат стратегияси туфайли Ўзбекистон жаҳон спортининг етакчи марказларидан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамлаб олди.

Федерациямиз раҳбариятининг бундай юқори даражадаги тадбирларда иштирок этиши миллий дзюдо мактабимиз учун янги уфқларни очади ва янги олимпия сикли арафасида мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг