Лос-Анжелес Олимпиадасига олиб борувчи Гран-при мусобақалари тақвими эълон қилинди
2026–2027 йилларда таэквондо бўйича Гран-при турнирлари Европадан Осиёгача бўлган бир қатор шаҳарларда ташкил этилади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: taekwondo.uz
2026–2027 йилларда бўлиб ўтадиган ва Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига саралаш нуқтаси бўлиб хизмат қиладиган таэквондо бўйича WT Гран-при мусобақаларининг тақвими эълон қилинди.
Келгуси йили Гран-при босқичлари Италиянинг Рим, Корея Республикасининг Мужу ва Франциянинг Париж шаҳарларида ўтказилади. Қозоғистоннинг Астана шаҳри эса Гран-при финали ва Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг гала маросимига мезбонлик қилади.
2027 йилда эса Рим, Париж ва Манчестер шаҳарлари Гран-при туркумига қабул қилинади. Финал босқичи Хитойнинг Тайюан шаҳрида бўлиб ўтади. Шунингдек, Корея Республикасидаги Мужу шаҳри “World Grand Prix Challenge 3” мусобақасини қабул қилади.
Ушбу мусобақалар Олимпия йўлланмаси учун муҳим рейтинг очколарини тақдим этади.
Бакрадзе Иман
Редактор