Лос-Анжелес-2028: Тошкент оғир атлетика бўйича лицензиявий турнирга мезбонлик қилади
Беллашувлар “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилиши кутилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензиявий мусобақаларга мезбон давлатлар аниқлаб олинди.
Қувонарлиси, пойтахтимиз Тошкент шаҳри 2027-йил ўтказиладиган жаҳон лицензиявий турнирини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бу бўлажак Олимпиадага йўлланма берувчи 5 мусобақадан бири бўлиб, унда дунёнинг энг кучли атлетлари жам бўлади. Беллашувлар “Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилиши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист