locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лос-Анжелес-2028: допинг профилактикаси бўйича ишлар жадал кетмоқда

Алоҳида эътибор допингга қарши курашиш масаласига қаратилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лос-Анжелес-2028: допинг профилактикаси бўйича ишлар жадал кетмоқда
Фото: Olympic.uz

Миллий терма жамоалар спортчилари билан допингга қарши профилактик тадбирлар мунтазам ўтказилади. Шу билан бирга, спортчиларнинг антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиши устидан самарали назорат ўрнатилади. 2025 йил 8 июл санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган ПҚ-221-сонли қарор мамлакат спорт ҳаётида муҳим босқични белгилаб берди. Мазкур ҳужжат 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган XVIII ёзги Олимпия ва ХВИИИ Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини ҳар томонлама тайёрлашни назарда тутади.

Алоҳида эътибор допингга қарши курашиш масаласига қаратилди. Қарорга мувофиқ, Миллий терма жамоалар спортчилари билан допингга қарши профилактик тадбирлар мунтазам ўтказилади. Шу билан бирга, спортчиларнинг антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиши устидан самарали назорат ўрнатилади.

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги томонидан бу борадаги ишлар бошланди. Агентлик мутахассислари ҳар бир терма жамоа спортчиси билан индивидуал тарзда суҳбатлар ўтказиб, уларнинг допингга қарши кураш борасида билим ва хабардорлик даражасини ошириш, шунингдек, спорт ахлоқи ва ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг