locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Литвада Курашни кенг оммалаштириш ва халқаро мусобақаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

Латвия пойтахти Рига шаҳрида учрашув бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Литвада Курашни кенг оммалаштириш ва халқаро мусобақаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди
photo: Kurash Uzbekistan

Литвада Курашни кенг оммалаштириш ва халқаро мусобақаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

2026 йил 20 март куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида Литва Кураш федерацияси Президенти Александр Павлов ва Федерация вице-президенти Владимирaц Матайтаснинг Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимур Раҳмонов ҳамда Ўзбекистоннинг Латвиядаги Фахрий консули Владимир Гальперин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Литва ва Балтикбўйи давлатларида курашни тизимли асосда ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, спорт инфратузилмасини босқичма-босқич такомиллаштириш ҳамда ушбу қадимий спорт турининг халқаро нуфузини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Халқаро Кураш ассотсиатсияси мазкур мулоқот натижаларини юксак баҳолайди ҳамда Литвада курашни стратегик асосда ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Яқин истиқболда мамлакатда миллий чемпионатлар ва халқаро мусобақаларни мунтазам ташкил этиш, шунингдек, курашни барча ҳудудларда кенг оммалаштириш орқали ёшларни ушбу спорт турига кенг жалб этиш устувор вазифалардан ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг