Леброн Жеймс фаолиятидаги 2000-ўйинини ўтказди
Миллий баскетбол ассоциацияси (НБА) плей-оффнинг иккинчи босқичи доирасида «Лос-Анжелес Лейкерс» ва «Оклахома-Сити Тандер» жамоалари тўқнаш келди.
Қайд этилишича, «Лейкерс»нинг форварди Леброн Жеймс учун бу учрашув фаолиятидаги 2000-ўйини бўлди.
Жеймс 2003 йилда «Кливленд Кавальерс» клубида профессионал фаолиятини бошлаган — бу жамоа учун у 1001 та ўйинда иштирок этган.
«Лос-Анжелес Лейкерс»да Леброн 546 та ўйин ўтказган, «Майами Ҳит»да — 381 та, АҚШ терма жамоаси сафида эса 49 та учрашувда қатнашган ва 23 марта Барча юлдузлар учрашувида иштирок этган.
Леброн Жеймс НБАдаги 23-мавсумини ўтказмоқда. У НБАда энг кўп очко тўплаган ва энг кўп мавсум ўтказган рекордсмен ҳисобланади.
2020 йилда Жеймс «Лейкерс» билан НБА чемпионлигига эришиб, финалда «Майами»ни 4−2 ҳисобида мағлуб этган.
Жорий мавсумдан сўнг Жеймснинг «Лейкерс» билан шартномаси тугайди ва эркин агентга айланади.