locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Леброн Жеймс апрель ойи охирида фаолиятини якунлаши мумкин — манба

41 ёшли баскетболчи НБАнинг тўрт карра чемпиони ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Миллий Баскетбол Ассоциациясининг (НБА) тўрт карра чемпиони, «Лос-Анжелес Лейкерс» клубининг 41 ёшли америкалик енгил форварди Леброн Жеймс профессионал фаолиятини якунлашини шу йилнинг апрель ойи охирида эълон қилиши мумкин.

«Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган Semafor World Economy конференциясида Маверик Картер технология ва медиа соҳасидаги ўзгаришлар Жеймсга фаолиятини тугатганидан кейингги қадамлари борасида маълум бир ҳаракат эркинлигини беришига урғу берди.

Агар «Лейкерс» НБА плей-офф босқичининг биринчи раундида «Хьюстон Рокетс»га имкониятни бой берса, бу ҳолат шу ойнинг охирида ёки келаси мавсумдан сўнг юз бериши мумкин», — деб ёзади Semafor портали шарҳловчиси Макс Тани.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг