locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Лаусанне Гранд Слам 2026. Терма жамоамиз 5 та медал билан 77 давлат орасида 6-ўринни эгаллади

Швейцариянинг Лозанна шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Лаусанне Гранд Слам 2026. Терма жамоамиз 5 та медал билан 77 давлат орасида 6-ўринни эгаллади
photo: Judo Uzbekistan

Лаусанне Гранд Слам 2026. Терма жамоамиз 5 та медал билан 77 давлат орасида 6-ўринни эгаллади

Швейцариянинг Лозанна шаҳри мезбонлик қилган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Уч кунлик муросасиз беллашувлар якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медали билан дунёнинг 77 давлати орасида Топ-6'таликдан жой олди. Мусобақанинг сўнгги куни жамоамиз учун муваффақиятли келди. -90 кг вазн тоифасидаги беллашувлар дзюдочиларимиз бенефисига айланиб кетди.

Умар Бозоров шарафига Швейцария заминида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Бозоров фаолиятидаги учинчи Гранд Слам медалини қўлга киритди. У шу кунгача Тбилиси Гранд Слам 2025'да олтин, Уланбатор 2025'да кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Лаусанне Гранд Слам 2026 ғолиб ва совриндорларимиз:

Олтин медал
-90 кг: Умар Бозоров

Кумуш медаллар
-81 кг: Арслонбек Тожиев
-90 кг: Нурбек Муртазоев

Бронза медаллар
-60 кг: Самариддин Қўчқоров
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг