Лайлохон Собирова ва Муштарий Толипбекова – Осиё чемпионати бронза медали соҳибалари
U23 ёшлар ўртасидаги баҳсларда икки нафар ўзбекистонлик курашчи қиз шоҳсупага кўтарилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
Вьетнамнинг Вунгтау шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар (U17) ва ёшлар (U23) ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин паллага кирди. Кеча мусобақада аёллар ўртасидаги кураш баҳсларига старт берилди.
U23 тоифасидаги биринчи кунги беллашувлар юртдошимиз учун муваффақиятли якунланди. Термамиз аъзоларидан Муштарий Толипбекова (50 кг) ва Лайлохон Собирова (вазни кўрсатилмаган) бронза медалларини қўлга киритди.
Шунингдек, Фируза Есенбаева (68 кг) бронза медали учун бўлган баҳсда қирғизистонлик Гулнура Таштанбековага имкониятни бой бериб, шоҳсупадан четда қолди.
Бугун мусобақада қолган вазн тоифаларида ҳам медаллар учун кураш давом этмоқда. Терма жамоамиз аъзоларига омад тилаймиз!
Бакрадзе Иман
Редактор