locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

LA-2028. Пара камондан отиш баҳсларига соғломлаштириш маркази мезбон бўлади

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram

Лос-Анжелес-2028 XVIII ёзги Паралимпия ўйинларининг спорт иншоотлари билан таништиришда давом этамиз.

Навбат пара камондан отиш бўйича мусобақаларни ўзида қабул қилувчи "Dignity Health Sports Park" мажмуасига. "Dignity Health Sports Park" — Калифорния штатининг Карсон шаҳридаги Калифорния университети кампусида жойлашган кўп функцияли спорт иншооти. Мажмуа 27 000 ўринли футбол стадиони, теннис корти, енгил атлетика иншооти ва велодромдан иборат. Унинг асосий фойдаланувчиси "LA Galaxy" футбол клуби ҳисобланади.

Комплекс 2003-йилда очилган ва унинг қиймати 150 миллион доллар. Футбол стадионидан ташқари, "Dignity Health Sports Park"да 2450 ўринли велодром, 8000 ўринли теннис корти ва 2000 дан 20 000 нафаргача мухлисни ўзида қабул қилиши мумкин бўлган очиқ енгил атлетика иншооти мавжуд.

Бошқарув кенгашининг маълум қилишича, Карсондаги футболга ихтисослашган машғулотлар майдони Лос-Анжелес-2028 ўйинлари пайтида пара камондан отиш мусобақалари учун мослаштирилади. Шунингдек, мазкур манзилда Паралимпия ўйинларининг яна бир спорт тури бўйича баҳслар ташкил этилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг