locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қўл жанги. Ўзбекистон жамоаси — Осиё кубогининг мутлақ ғолиби

Жорий йилнинг 13–18 ноябрь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида қўл жанги бўйича “Осиё кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қўл жанги. Ўзбекистон жамоаси — Осиё кубогининг мутлақ ғолиби
Photo: tashcitysport

Жорий йилнинг 13–18 ноябрь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида қўл жанги бўйича “Осиё кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Осиё қўл жанги федерацияси ва Халқаро федерация ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур нуфузли мусобақада Мўғулистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон каби давлатлар қаторидан ташриф буюрган спортчилар иштирок этдилар. Умумий ҳисобда 22 та давлатдан келган жамоалар ушбу кубок учун кураш олиб борди.

Мусобақа давомида спортчилар “Ўзини ҳимоя қилиш” ва “Жанг” йўналишларида маҳорат синовини ўтказиб, характер, тезкорлик ва техник маҳоратларини намоён этдилар. Беллашувлар юқори рақобат ва шиддатли жангарлик шароитида кечди.

Қўл жанги бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси мусобақада муносиб қатнашиб, яна бир бор ўзининг юқори даражадаги тайёргарлигини намоён этди. Умумжамоа ҳисобида спортчиларимиз 15 та олтин, 6 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқиб, муносиб равишда 1-ўринни қўлга киритдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг