locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қўл жанги спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал баҳсларига старт берилди

Мусобақа 12-февралга қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қўл жанги спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал баҳсларига старт берилди
Фото: Olympic.uz

Шу кунларда пойтахтимиздаги “Universal” спорт мажмуасида қўл жанги бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида мамлакат биринчилиги ўтказилмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг очилиш маросимида финал жангларига старт берилди.

Тадбирда Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Баҳодир Ташматов, Спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қасимов иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққан расмийлар спортчиларга ва тадбирга ташриф буюрган қўл жанги ихлосмандларига самимий тилакларини билдиришди.

Бугунги финал жангларида ғолиб бўлган спортчилар тадбир сўнгида муносиб тақдирландилар. Мусобақа 12-февралга қадар давом этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг