locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Финал жангларида ғолиб бўлган спортчилар тадбир сўнгида муносиб тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Мазкур мусобақанинг финал жангига старт берилди ва очилиш маросимида Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси — Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Баҳодир Ташматов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қасимов ҳамда куч тузилмаларининг мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Тантанали маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси — Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Ташматов ва Спорт вазири Адҳам Икрамовлар спортчиларга ва тадбирга ташриф буюрган қўл жанги ихлосмандларига самимий тилакларини билдиришди.

Қизғин ва муросасиз беллашувлар остида бўлиб ўтган ва финал жангларида ғолиб бўлган спортчилар тадбир сўнгида муносиб тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг